Аёлларбоп 50 та иш ўрни яратилди

11:29 17 Июнь 2020 Иқтисодиёт
911 0

Бухородаги «Корзинка», “Makro Market “, “ Super Market “ сингари йирик савдо мажмуалари пештахталарида Ромитан туманида иш бошлаган “Leo Toys” корхонасининг маҳсулотлари пайдо бўлди.

— Корхонамиз биноси қисқа муддатда енгил конструкцияли сендвич панелидан барпо этилди,-дейди лойиҳа ташаббускори Ситора Ҳусаинова.— Қирққа яқин тикув дастгоҳи ва бошқа зарур ускуналар харид қилдик. Юмшоқ ўйинчоқлар ва болалар кийимлари ишлаб чиқаряпмиз. Ҳали иш бошламай туриб, бир қатор савдо мажмуалари маҳсулотларимизга қизиқиш билдирганди. Улар билан шартнома тузганимиз айни муддао бўлди.Келгусида тайёр маҳсулотни экспорт қилиш ниятимиз ҳам бор.

“Leo Toys” корхонаси шарофати билан уйда ўтириб қолган, ишсиз хотин – қизлар 50 нафарининг бандлиги таъминланди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер