Аёллар нега чекмоқда?

16:13 16 Декабрь 2019 Жамият
1081 0

Иллюстратив фото

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигиида вояга етмаганлар орасида тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни ноқонуний сотилишининг олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан ташкил этилган анжуманда вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси қўмитаси вакиллари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ҳозирги кунда таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда жамоат жойларида чекишнинг салбий оқибатлари ҳақида кўплаб тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Оммавий ахборот воситаларида ҳам тўхтовсиз материаллар эълон қилинмоқда. Бироқ шунга қарамай, ҳамон ёшларимиз саломатликка зарар бўлган воситаларни қабул қилишмоқда. Бундай ҳолатлар мактаб ўқувчилари ўртасида ҳам учраб турибди. Айниқса, сўнгги вақтларда аёллар ва қизларнинг алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ружу қўйиши кишини янада ташвишлантиради. Хўш, бунга сабаб нима? Аноним сўровлар натижасига кўра, чекувчи қизлар ва аёлларнинг аксарияти, аввало, ҳавас, кимгадир тақлид ҳамда маиший муаммолардан ўзини хотиржам ҳис этиш мақсадида шу ишга қўл уришади. Афсуски, ичиш ёки чекиш билан муаммолар ечим топмайди, кўнгил ҳам хотиржам бўлмайди.

Хуллас шу каби ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан ички ишлар органлари томонидан таълим муассасалари ва маҳаллаларда 5456 маротаба тушунтириш ишлари ҳамда муҳокамалар ташкил этилди.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер