Аёли эъзозланган юртда қут-барака бўлади

19:39 08 Март 2021 Жамият
1000 0

Юртбошимизнинг хотин-қизлар байрами муносабати ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида айтилган бир фикр мени жуда қувонтирди. Яъни аёллар халқимизнинг, миллатимизнинг олтин фонди, дея эътироф этилди. Онажонларимиз, муҳтарама аёлларимиз берилган бу юксак баҳога жуда муносиб.

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, юртимиздаги ҳар бир аёл уйим, жойим, бола-чақам дейди. Фарзандларим бахтли, тахтли бўлсин деб ҳеч қачон меҳнатдан қочмайди, юрт тараққиётига ҳисса қўшишни ватанпарварлик деб билишади. Бу саъй-ҳаракатларнинг ҳаммаси – эл юртимизда аёлларга яратилган қулайлик, имконият ҳамда ғамхўрликлар туфайлидир.

Президентимиз нутқида эътироф этилганидек, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида 126 мингга яқин аёлларга имтиёзли кредитлар берилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун қарийб 215 минг оилага 6 триллион сўмдан зиёд кредит маблағлари ажратилди. Қарийб 55 минг нафар хотин-қизлар тадбиркорлик ва касб-ҳунар марказлари томонидан ўқитилди, ҳунармандчилик ва касаначиликка жалб этилди. «Беш муҳим ташаббус» доирасида чекка ҳудудларда тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 10 минг нафар аёллар бандлиги таъминланди. Уй-жой сотиб олиш учун 1 минг 250 нафар опа-сингилларимизга қарийб 22 миллиард сўмлик бошланғич бадаллар тўлаб берилди.

Бу беқиёс ғамхўрликларни юртимиздаги ҳар бир аёл чин юракдан қабул қилиб, бор куч ва имкониятини давлатимиз томонидан ишлаб чиқилган ҳаётбахш лойиҳаларни амалга оширишга сафарбар этишмоқда. Юртимиздаги ривожланиш, тараққиёт ва юксалишлар мисолида бу яққол намоён бўлмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча мунис онахонларни, гўзал ва дилбар опа-сингилларни хотин-қизлар байрами билан самимий муборакбод этаман.

Барно Мирзамова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер