Автомобилингизни кўп қаватли бино ва дарахтлар остида қолдирманг – пойтахт ИИББ огоҳлантириш билан чиқди
Фото: «Халқ сўзи»
Бугун, 10 март куни Тошкент шаҳрида қорли об-ҳаво кузатилмоқда. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ ҳолат юзасидан огоҳлантириш билан чиқди.
Ҳайдовчилардан йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилишлари сўралади:
- йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни;
- оралиқ масофани сақлаб;
- тезликни белгиланган меъёрдан оширмай;
- йўлларда ҳаракатланаётган пиёдаларни ҳурмат қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш.
Шунингдек, автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек дарахтлар тагида қолдирмаслик ва транспорт воситаларини махсус тураргоҳларда сақлаш тавсия этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг