Автомобиль рақамини яширган ҳайдовчи машинада инсон жасади борлигини айтди. Аммо..

12:04 08 Январь 2021 Жамият
1668 0

Жорий йилнинг 7 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган "Манас-14” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақам белгиси устига "Груз-200” ёзуви ёзилган қоғозни ёпиштириб олган «Кобальт» русумли автомобиль тўхтатилди.

Ҳайдовчи автомобилда инсон жасадини айрим сабабларга кўра олиб кетаётганлигини билдиради. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширувдан ўтказилди. Ҳайдовчининг сўзлари ёлғон бўлиб чиқди. Ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида ана шундай ёлғонни ўйлаб топганлиги аниқланди. Шунингдек, орқа ва олд давлат рақам белгиси лой билан беркитиб олинган «Эпика» русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ҳам худди «Кобальт» ҳайдовчиси каби йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадини кўзлаганлиги маълум бўлган.

Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-банди (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер