Автобус ҳайдаган "Шумахер" ва салонда тамаки чеккан чиптачи жазоланди
Жорий йилнинг 21 февраль куни 12 автобус саройи тасарруфидаги 130 йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси М.У йўловчи ташиш қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўналишли такси транспорт воситаси билан пойга ўйнаган. Ҳайдовчининг автобусни тўхтатишдаги кескин ҳаракати натижасида йўловчи Р.К йиқилиб, жароҳатланган. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" хабар берди.
Ушбу кўнгилсиз воқеа ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга сабаб бўлди.
Автобус ҳайдовчиси йўловчи олиб юриш тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун унга нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан баённома тузилди. Ундан ташқари ойлик маоши ҳисобидан жаримага ҳам тортилди.
Бундан ташқари, 1-автобус саройи тасарруфидаги 15-йўналишда чиптачи бўлиб ишловчи К.Ф ҳаракат вақтида автобус салонида тамаки маҳсулоти истеъмол қилгани учун ойлик маошидан жарима тўлайдиган бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг