Австрияда 48 давлат иштирокидаги халқаро машғулотлар бошланди
Ўзбекистон терма жамоаси Австриянинг Миттерсил шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинидаги иштирокини бошлаб олди.
Йилнинг ушбу илк хориж йиғинида 22 нафар дзюдочимиз қатнашяпти. Терма жамоамиз 16 январь куни Австриядан Тошкентга қайтиб келади ва 2023 йилги мавсумнинг илк IJF мусобақаси — Португалия Гран-присига тайёргарликни пойтахтда давом эттиради. Алмададаги мусобақа 27-29 январь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг