Австрия 18 ёшдан ошган барча фуқароларга "COVID-19"га қарши мажбурий эмлаш жорий қилмоқчи
Иллюстратив фото
Австрияда февраль ойи бошида коронавирусга қарши мажбурий эмлаш бошланади ва бу жараёнда барча катта ёшли аҳоли қамраб олинади. Бу ҳақда мамлакат канцлери Карл Нехаммер айтиб ўтди.
Сиёсатчи тегишли қонун лойиҳаси ҳақида маълумот бериб, 18 ёшдан ошган барча фуқароларни эмлаш режалаштирилаётганини маълум қилди. Таъкидланишича, ташаббус икки ҳукмрон партия депутатлари томонидан қўллаб-қувватланганидан кейин кучга кириши мумкин. Овоз бериш 20 январга белгиланган.
Аввалроқ, мамлакат ҳукумати "COVID-19"га қарши эмлаш 14 ёшдан ошган ҳар бир австриялик учун мажбурий бўлишини маълум қилган эди.
Канцлер баъзи таҳрирлардан сўнг қонун лойиҳаси тез орада якуний шаклда тақдим этилишини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг