Австралияда дунёдаги энг катта қуёш электростанцияси қурилади
Фото: Getty Images
“Sun Cable” компанияси лойиҳа қиймати 20 миллиард долларига тенг бўлган, дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси қурилиши ҳақида эълон қилди.
У Австралиянинг Дарвин ва Алис-Спрингс шаҳарлари ўртасида барпо этилади ва станция қуввати йилига 10 ГВтни ташкил этади.
“The Guardian” нашри хабарига кўра, лойиҳа режаси аллақачон Шимолий ҳудуд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига тақдим этилган ва тасдиқланиши кутилмоқда. Агар бу амалга ошса, қурилиш ишлари 2023 йилда бошланиб, 2026 йил бошида тугатилиши режалаштирилган. Сингапурга электр энергияси етказиб бериш эса 2027 йилга мўлжалланган.
"Sun Cable" бош директори Девид Гриффиннинг сўзларига кўра, қурилиш тугагунига қадар электростанция космосдан турли қурилмаларсиз ҳам кўринади.
«Станция учун жой тасодифан танланмаган – Қуёш фермаси темир йўл станцияси яқинида ва магистралдан 30 километр узоқликда қурилади, бу логистика муаммоларини ҳал қилишни соддалаштиради», дейди “Sun Cable” бош директори Девид Гриффин.
Таъкидланишича, ишлаб чиқарилган электр энергиясининг учдан бир қисми Дарвин шаҳрининг энергия тизими учун ишлатилади. Қолган учдан икки қисм эса денгиз ости юқори вольтли кабеллари орқали Цингапурга экспорт қилинади. Шу асосда “Newcastle Waters” қуёш фермаси Цингапурнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг бешдан бир қисмини қондира олади.
Электростанция қурилиши Австралия ҳукумати ҳамда икки маҳаллий миллиардер – Майк Кеннон-Брукс ва Эндрю Форрест томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг