«Авлиё София» яна масжидга айланди
Туркия Давлат Кенгашининг қарорига биноан Истанбул шаҳридаги «Авлиё София» тарихий обидаси қайтадан масжидга айлантириладиган бўлди. Бу ҳақда «CNN Turk» телеканали хабар берган.
Бир пайтлар Шарқий Рим империясидаги энг йирик масжид бўлган «Авлиё София» 537 йилда барпо этилган. Усмонийларнинг ёш ҳукмдори Султон Меҳмет 1453 йилда Истанбулни фатҳ қилгач, мазкур черков масжидга айлантирилди. Шу тариқа «Авлиё София» Истанбулнинг рамзи бўлиб келди.
1935 йилда, яъни Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк пайтида «Авлиё София» масжиддан музейга айлантирилди ва ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилганди. Давлат Кенгаши қарорида таъкидлашича, «Авлиё София» масжид сифатида вақф қилинган ва у бошқа мақсадда ишлатилиши мумкин эмас.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон аввалроқ Авлиё София ибодатхонаси мақомини ўзгартириш, уни музейдан масжидга айлантириш имкониятлари бўйича давлат кенгаши қарорини кутаётганини маълум қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг