«Атлетико Мадрид» кутилмаганда мағлуб бўлди

11:44 12 Апрель 2026 Спорт
351 0

Кеча, 11 апрель куни футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 31-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидаги марказий ўйинда «Севилья» жамоаси ўз майдонида «Атлетико Мадрид»ни қабул қилди. Учрашув Диего Симеоне бошқарувидаги клубнинг 2:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Баҳсда ҳисоб 10-дақиқада очилди. Мезбонлар футболчиси Акор Адамс пенальтидан унумли фойдаланиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада «Атлетико Мадрид» аъзоси Хавьер Бонар ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада мезбонлар ғалаба тўпини киритишди. Ушбу голга Немания Гудель муаллифлик қилди.

Шу тариқа баҳс «Севилья»нинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу мағлубиятдан сўнг Мадрид клуби мусобақа жадвалида 4-ўринга тушиб қолди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер