Асрларни қаритган улуғворлик тимсоли
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилоятида миллий адабиётимизнинг йирик вакилларидан бири, беназир шоир, жаҳон илм-фани ҳамда маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллик таваллудига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Вилоят марказидаги Бобур майдонида бошланган анжуманда республикамиздан ташқари Ҳиндистон, Афғонистон, Қозоғиcтон, Қирғизистон ва АҚШдан ташриф буюрган бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар. Улар буюк бобомизга ҳурмат ифодаси сифатида унинг ҳайкали пойига гулдасталар қўйишди.

— Шоирнинг дилбар ғазаллари, пурмаъно рубоий ва маснавийлари, бутун дунёга маълуму машҳур «Бобурнома»си, мусиқа илмига доир дурдона асарлари унинг нақадар серқирра инсон бўлганидан далолат беради, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Сардор Сирожиддин. — Хусусан, «Бобурнома» тарихий-мемуар асари жаҳоннинг 70 дан ортиқ мамлакати музейларидан жой олиб, ўттиздан ортиқ тилга таржима қилинган.
Бобур номидаги халқаро жамоат фондида бўлиб ўтган «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодий меросининг башарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» халқаро конференциясида бобуршунос олимларнинг сўнгги йилларда олиб борган илмий ишлари ва тўпламлари тақдимотлари бўлиб ўтди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг