Ашхободда CASCA+ мультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинмоқда

19:06 16 Ноябрь 2023 Жамият
307 0

2023 йил 15 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида “Осиё-тинч океани минтақаси мамлакатлари-Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон-Грузия-Туркия-Европа” халқаро мультимодал йўналиши бўйича иштирокчи мамлакатлар темир йўл операторларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда мазкур халқаро мультимодал йўналишда юк ташиш ҳажмини ошириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва иштирокчи давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилмоқда.

Учрашув давомида маълум қилинишича, коридор бўйлаб юк ташиш самарадорлигини оширадиган ва операцияларни оптималлаштирадиган рақамли онлайн платформа ишлаб чиқилган ва фойдаланишга топширилган. Ушбу платформа товарларни етказиб бериш вақтини қисқартириш, контейнерларни кузатиб бориш ва қўшимча юкларни жалб қилиш имкониятини яратади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер