Асакадан Афғонистонга гўшт маҳсулотлари экспорт қилинади

19:08 24 Декабрь 2020 Иқтисодиёт
1260 0

Асака туманида паррандачиликнинг ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Бу ерда ҳатто хонадонларда ҳам кичик фермалар фаолият юритади. «Барака ҳамкор паррандачилик» хусусий корхонаси эса ўзининг кенг кўламлиги билан ҳаммасидан ажралиб туради. 57 гектар майдонни эгаллаган фабрикада жўжалар 4 ҳафта муддат ичида гўштга топширилади.

— Ички бозорни бир кунда 20 тонна гўшт маҳсулоти билан таъминламоқдамиз, — дейди корхона раҳбари Шуҳратбек Алиев. — Бунинг учун 300 нафар ишчиларимиз самарали меҳнат қилишмоқда. Паррандалар озуқаси учун 400 гектар майдон ажратилган. Адирлик шароитида буғдой ва макка етиштирилмоқда. Тез кунда гранулали озуқа ишлаб чиқариш цехини ишга туширишни режалаштирганмиз.
Ҳамкорлар билан ўзаро келишувга биноан Янги йилдан бошлаб фабрикада етиштирилган гўшт маҳсулотлари Афғонистонга экспорт қилинадиган бўлди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер