Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди
Фото: "Халқ сўзи"
Саид Донишев/“Халқ сўзи”. Арнасой туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари эллик учинчи сессияси ўтказилди.
Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Алимардонов Хуршид Шукруллаевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Мусанов Одил Олимович туман ҳокими этиб тайинланди. Бунгача Одил Мусанов Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бажариб келаётганди.
Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг