Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Георгий Кочарян тайинланди. Унинг қароргоҳи Ереван шаҳрида жойлашади. Бу ҳақда Arminfo агентлиги мамлакат президенти Ваагн Хачатрян фармонига таяниб хабар берди.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида келтирилишича, Кочарян бунгача Евроосиё минтақаси ишлари бўйича департамент раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Арманистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Арам Григорян бўлиб, у 2019 йил июнь ойидан бери дипломатик миссияга раҳбарлик қилиб келган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг