АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантириш билан чиқди

16:22 03 Январь 2023 Сиёсат
2392 0

Фото: Архив сурат

Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси Мексика чегараси орқали Америка Қўшма Штатлари ҳудудига ноқонуний киришга уриниш ҳолатлари бўйича баёнот берди.

«Консуллик бўлими Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилмоқда. АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган», – дейилади баёнотда.

Дипломатик ваколатхона мигрантларни мамлакатга хавф-хатар остида, ноқонуний тарзда эмас, балки қонуний йўллар орқали киришга чорлаган.

2022 йил декабрь ойида Мексиканинг Дуранго штати Гомес Паласио шаҳрида тутқунликда ушлаб турилган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари маҳаллий полиция томонидан қутқарилди. Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар Мексика орқали АҚШнинг Калифорния штатига ноқонуний равишда ўтиб кетишни режалаштирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер