АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди

11:07 04 Март 2024 Жамият
317 0

Жорий йилнинг 3 март куни АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, уларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ўтишган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали борган фуқаролар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 20 декабрь куни АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер