АҚШда сут ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар 8 миллиард доллардан ошди
АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) мамлакатда сут ишлаб чиқарувчиларнинг йўқотишлари 8,2 миллиард доллардан ошгани, мазкур ҳолат соҳани ҳозирги иқтисодий инқироздан энг кўп зарар кўрганлар рўйхатига киришига сабаб бўлганини маълум қилди.
АҚШ Сут ишлаб чиқарувчилар миллий федерацияси (NMPF) маълумотларига кўра, гарчанд ушбу ҳафтада ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича 16 миллиард долларлик янги режа эълон қилинганига қарамай, соҳани сақлаб қолиш учун ажратиладиган маблағлар етарли эмас.
Айни пайтда NMPF қўшимча ёрдамга умид қилмоқда. Боиси ҳукумат томонидан кўрсатиладиган қўшимча молиявий кўмаксиз вазиятни изга солиш ўта мушкул.
Маълумот ўрнида, ўтган ҳафта USDA ҳукумат озиқ-овқат ёрдам дастури доирасида сут маҳсулотларини сотиб олиш учун 317 миллион доллар ажратган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг