АҚШда қор бўронлари оқибатида ўнлаб инсонлар ҳаётдан кўз юмди

22:05 25 Декабрь 2022 Дунё
1434 0

Фото: Reuters

АҚШнинг турли штатларида қор бўронлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 28 кишига етди. Бу ҳақда "NBC News" хабар бермоқда.

Сўнгги тўрт кун ичида Канада яқинидаги Буюк кўллардан АҚШнинг Мексика билан чегарасидаги Рио-Гранде канёнига қадар ҳарорат сезиларли даражада пасайиб, қор бўронлари кўтарилди. Табиат ҳодисаси билан боғлиқ вазият Канзас, Колорадо, Оклахома ва Нью-Йорк штатларида мураккаблашган.

Қайд этилишича, Огаё штатидаги уч автоҳалокатда тўрт киши ҳалок бўлган. Буффалода камида уч киши ҳалок бўлди. 

«Баъзи ҳудудларда очиқ ҳавода бўлиш бир неча дақиқада совуққа олиб келиши мумкин», деб огоҳлантирди Миллий об-ҳаво хизмати. Кўчага чиқмоқчи бўлганларга қаттиқ совуққа тайёргарлик кўриш ҳамда хавфсизлик чораларини кўриш тавсия қилинган.

Аввалроқ АҚШнинг Огаё штатида 50 га яқин автомобиль қорли трассада тўқнашиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер