АҚШда коронавирусдан вафот этганлар 100 минг нафардан ошди

02:50 28 Май 2020 Дунё
857 0

Фото: aa.com.tr

АҚШда коронавируснинг янги туридан вафот этганлар сони 100 минг нафардан ошди.

Буни “Worldometers” маълумотлар портали ҳам тасдиқлади. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда янги турдаги коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 101 173 нафарга етди.

Мамлакатда касалликни юқтириб олганларнинг умумий сони 1 724 416 кишига етди. Сўнгги суткада 16 700 та янги ҳолат аниқланган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер