АҚШда "COVID-19" қурбонлари сони бир миллиондан ошди
Фото: AP
АҚШда "COVID-19" қурбонлари сони бир миллион кишидан ошди. Ушбу мамлакат касалликдан вафот этганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Бу ҳақда "NBC News" ўз ҳисоб-китобларига таяниб хабар бермоқда.
Телеканал хабарига кўра, АҚШда коронавирус инфекцияси оқибатларидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 1,01 миллион кишини ташкил этмоқда. Бу Калифорния штатидаги Сан-Хосе шаҳри аҳолиси сони билан тенг кўрсаткич ҳисобланади.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, 4 май ҳолатига кўра, бутун пандемия даврида мамлакатда 993 341 киши коронавирус асоратларидан вафот этган. Ўтган ҳафтада ўртача кунлик ўлим даражаси 325 кишини ташкил этган.
Аввалроқ, коронавируснинг янги "Омикрон" ва унинг "BА.2" штамлари АҚШда асосий вариантга айлангани, янги мутациялар инфекция юқтирганларнинг ярмидан кўпида (54,9 фоиз) аниқланаётгани маълум қилинган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг