АҚШда бир кеча-кундузда қарийб 44 минг кишида коронавирус аниқланди

21:34 02 Октябр 2020 Дунё
942 0

Ўтган суткада АҚШда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 43 752 та янги ҳолат аниқланди, 850 бемор ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жонс Хопкинс университети маълум қилди.

Бир кун олдин бу кўрсаткичлар мос равишда 42 812 ва 946 тани ташкил этган эди. 

АҚШ ковидни юқтирганлар ва қурбонлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Пандемия бошлангандан буён ушбу давлатда мамлакатда 7,2 млн.дан зиёд киши коронавирус билан касалланагн бўлса, 207,8 мингдан ортиғи дунёдан кўз юмди, 2,8 млн.дан ортиқ инсон тузалди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер