АҚШ Украина инқирози фонида ўз ҳарбий-саноат мажмуаси даромадини оширмоқда — ОАВ
Фото: Reuters
Хитойнинг «Global Times» нашри АҚШни Украина инқирозидан дунёдаги ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун фойдаланаётганликда айблади.
«Украинанинг қутқарилиши шунчаки «театрлаштирилган спектакль». Вашингтон сунъий равишда яратилган хаосдан ўз манфаати учун фойдаланди», дейилади мақолада.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ миллий ҳарбий-саноат компаниялари фойдаси ўсишини таъминлаш учун Украинага кенг кўламли ёрдамни ташкил қилган. Шу тариқа, Вашингтон ўз позициясини мустаҳкамлаш мақсадида Европани давом этаётган Украина инқирози атрофида бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг