АҚШ тинч дунё учун асосий ядровий таҳдид — Хитой ТИВ вакили

19:07 03 Март 2023 Дунё
1057 0

Фото: Синьхуа

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ асосий ядровий таҳдид мақомини Хитойга ўзгартиришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Айни пайтда асосий ядровий таҳдид бўлган АҚШ бу мақомни Хитойга ўтказишга ҳаракат қилмоқда ва Хитой таҳдидини баҳона қилиб, ҳарбий арсеналини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Хитой ТИВ расмий вакили Мао Нинг маълум қилди.

«Қўшма Штатлар ядровий арсенални кенгайтириш ва ҳарбий гегемонлигини сақлаб қолиш учун баҳона қидириб, Хитойдан келаётган ядро таҳдиди назариясини қайта-қайта айлантирмоқда», дейди Нинг.

Аввалроқ, Оқ уй киберхавфсизлик бўйича янги стратегияни эълон қилган эди. Унда Вашингтон Хитойни жорий халқаро тартибни ўзгартиришга интилаётган АҚШ миллий манфаатларига асосий таҳдид сифатида тан олди. Қайд этилишича, Пекин АҚШнинг энг илғор стратегик рақобатчиси мақомини ҳам кўзламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер