АҚШ собиқ президенти сериалларга продюсерлик қилади
Фильм ва сериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи АҚШнинг “Neftlix” компанияси мамлакат собиқ президенти Барак Обама ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Обама билан ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақида компания ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Обамалар жорий йилда умуман бекор ўтирмайди. Сабаби “Neftlix” 2018 йилнинг ўзида 700 та фильм ва сериални етказиб беришни режалаштирмоқда. Бундай миқдордаги контентни бошқа каналлар, интернет сервислари ва киностудиялар фақатгина орзу қила олади.
“Бунинг учун мазкур компания йил давомида қарийб 8 миллиард доллар сарфлайди”, деб айтиб ўтди унинг молиявий директори Дэвид Уэллс.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг