АҚШ ноқонуний муҳожирлар учун мобил илова тақдим қилди

12:51 11 Март 2025 Дунё
239 0

Фото: Reuters

Америка Қўшма Штатлари божхона ва чегара хизмати CBP Home мобил иловаси ҳақида эълон қилди. Ушбу дастур ёрдамида ноқонуний муҳожирлар ихтиёрий равишда мамлакатни тарк этишлари мумкин бўлади.

Таъкидланишича, буни қилишни хоҳловчилар қатъийроқ чоралар кўрилишидан олдин ихтиёрий равишда аризада АҚШни тарк этиш истагини билдириши мумкин. Бундан ташқари, ушбу қадам муҳожирларга келажакда АҚШга қонуний равишда қайтиш имкониятини беради.

АҚШ президенти Дональд Трамп февраль ойида инаугурация маросимидан сўнг дарҳол АҚШ — Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Шу йилнинг 5 март куни Оқ уй раҳбари фармонга имзо чеккан, унга кўра ноқонуний муҳожирлар тўдалари террорчи гуруҳларга тенглаштирилгани маълум бўлди. Трамп, шунингдек, америкаликларни Россия президенти Владимир Путиндан кўра, ички муаммолар, хусусан, муҳожирлар ва наркобаронлар ҳақида қайғуришга чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер