АҚШ Хитой билан боғлиқ муаммолар туфайли Австралияда олтита қирувчи самолётини жойлаштиради

23:17 01 Ноябрь 2022 Дунё
1022 0

Фото: Reuters

АҚШ Хитой билан юзага келган муаммолар туфайли Австралияда 6 та "B-52 Stratofortress" русумли ҳарбий самолётларини жойлаштиради

АҚШ Шимолий Австралиядаги авиабазага олтитагача ядровий қувватга эга "B-52 Stratofortress" бомбардимон самолётларини жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги вазиятдан хабардор манбасига таяниб хабар берди.

Бу қарор Хитой расмийлари билан муносабатлардаги мураккабликлар фонида қабул қилинди, дейилади манбада. Гап Австралия шимолий ҳудуди пойтахти Дарвиндан 300 километр жанубда жойлашган Тиндал базаси ҳақида бормоқда.

Агентлик эслатганидек, аввалроқ Австралия Мудофаа вазирлиги вакили "The Wall Street Journal" нашрига Қўшма Штатлар Кэтрин шаҳри яқинида самолётлар тўхташ жойи қурилишини ҳам молиялаштираётганини айтган эди. У олтитагача шундай бомбардимончи самолётни сиғдира олади.

Бундан ташқари, ABC нашрининг хабар беришича, Қўшма Штатлар Австралияда ядро қуролини олиб юришга қодир олтита "B-52" стратегик бомбардимончи самолётлари учун база қуради. Нашр бу қарорнинг Хитойнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги фаолияти билан боғлиқлигини аниқламаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер