АҚШ Фаластин давлатини яратиш бўйича аниқ чораларни қўллаб-қувватлайди

19:55 10 Январь 2024 Дунё
417 0

Фото: Reuters

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен чоршанба куни Иорданиянинг Ғарбий соҳилида Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан музокаралар ўтказди. Мулоқотда Вашингтон Фаластин давлатини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Манбага кўра, Блинкен «Вашингтоннинг Исроил қўшнисида тинчлик ва хавфсизликда яшаётган Фаластин давлатини яратиш зарурлиги, шунингдек, бунинг учун аниқ чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш борасидаги қатъий позициясини тасдиқлаган».

Блинкеннинг ташрифи Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху ва унинг ҳарбий вазирлар маҳкамаси билан Исроилнинг Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларидаги ўзгаришлар, минтақадаги кескинлик ва Исроил — Фаластин можаросининг келажаги ҳақида суҳбатдан бир кун ўтиб амалга оширилди.

Блинкен Исроилга келишидан олдин Вашингтоннинг араб иттифоқчиларига ҳам ташриф буюрганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер