АҚШ Эронни ҳусийларни қўллаб-қувватлашда айблади
Иллюстратив фото
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Эронни Яман ҳусийларини Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумларида қўллаб-қувватлаётганликда айблади. Бу ҳақда Ғарб матбуоти ёзмоқда.
“Эрон бу ҳужумларни технология, асбоб-ускуналар, разведка ва маълумотлар билан қўллаб-қувватламоқда ва улар одамларга ҳақиқий таъсир кўрсатмоқда”, деди Блинкен журналистларга.
Блинкен, шунингдек, Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар Эронга ҳусийларни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши кераклигини бир неча бор очиқ-ойдин билдирганини эслатди.
У ҳужумлар тўхтамаса, ҳусийлар ўз ҳаракатларининг оқибатларига дуч келишларини яна бир бор таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг