АҚШ элчиси: «Ўзбекистон Президенти ёшларни инглиз тилига ўқитиш масаласига алоҳида аҳамият қараётганини олқишлайман»

11:10 08 Сентябр 2023 Жамият
562 0

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида йирик анжуманда сўзлаган нутқида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшларни инглиз тилига ўқитиш масаласига алоҳида аҳамият қараётганини олқишлади.

— Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз узоқ тарихга эга. Биз соғлиқни сақлаш соҳасида нафақат бугунги кундаги муаммолар, балки келажакда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларга қарши курашиш борасида ҳам ҳамкорлик қиляпмиз. Ўзаро алоқаларимиз фармацевтика, лаборатория тадқиқотлари, кадрлар тайёрлаш каби кўплаб йўналишларни ўз ичига олади. 

Таъкидлаш жоизки, бу ҳамкорлигимиз ҳам давлат ташкилотлари даражасида, ҳам хусусий секторда жадал ривожланяпти. АҚШнинг хусусий компаниялари мамлакатингизга инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Бундан ташқари, ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида давлатларимиз тиббий олий таълим муассасалари ўртасида академик алмашинувлар, таълим дастурлари йўлга қўйилган. 

Мен Ўзбекистон Президенти ёшларни инглиз тилига ўқитиш масаласига алоҳида аҳамият қараётганини олқишлайман. Бу тиббиёт соҳасида ҳам катта имкониятлар эшигини очади, дея таъкидлади Ҳеник.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер