АҚШ Афғонистондаги миссия давомидаги йўқотишлар ҳақида маълумот берди
Фото: Reuters
АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик миссияси давомида 2 мингдан зиёд америкалик аскар ва тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари генерали Кеннет Маккензи айтиб ўтди.
«Бу миссия биз учун осон бўлмади. 2461 АҚШ аскари ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. 20 мингдан ортиқ киши яраланди. Афсуски, бу рақамларга ўтган ҳафта ИШИД томонидан уюштирилган ҳужум натижасида ҳаётдан кўз юмган 13 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳам киради», дейди Маккензи.
У ҳарбий қўмондонлик уларнинг қаҳрамонлари шарафланишини таъкидлади.
Олдинроқ, АҚШнинг Афғонистондаги миссияси якунлангани ва ушбу мамлакатдаги барча АҚШ ҳарбийлари чиқиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг