Апрель ойида кўчмас мулк бозорида қандай ўзгаришлар юз берди?
Иллюстратив фото
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришлар таҳлилини тақдим этди.
Унга кўра, бозоридаги фаоллик кетма-кет икки ойлик пасайишдан сўнг, апрель ойида барқарор тикланишни кўрсатди. Ой давомида битимлар ҳажми 20 фоизга ошган ва 24 мингтани ташкил этган.
Ушбу ойда кўчмас мулк бозоридаги ҳудудий динамика барқарор ўсишни кўрсатиб, республиканинг ҳеч қайси ҳудудида битимлар ҳажмида пасайиш кузатилмаган.
Таъкидлаш жоиз, фаолликнинг энг сезиларли ўсиши Наманган, (39%), Самарқанд (29%) ва Бухоро вилоятларида (27%) қайд этилди.
Шунингдек, иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нарх ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга ошди. Тошкент шаҳрида эса иккиламчи бозор уй-жойларнинг ўртача нархи деярли ўзгармаган. Бунда 0,3 фоиз пасайиш кузатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг