Антарктидада қор яшил ва қизил тусга кирди(фото)

15:05 16 Февраль 2021 Дунё
1271 0

Антарктиданинг Украинага тегишли «Академик Вернардский» станцияси яқинидаги ҳудудда қор қатлами яшил ва қизил рангга бурканди. 

Олимларнинг айтишича, бу қорда микроскопик катталикдаги сув ўтларининг ривожланиши билан боғлиқ. Улар қаҳратон ҳароратдан ҳам «қўрқмайдиган» ва бутун қиш давомида қорда яшайдиган споралар орқали кўпаяди. Об-ҳаво шароити яхшиланиши билан эса споралар ўсишни бошлайди. Қорга хлорофилл пигменти яшил, сув ўтларининг айрим турлари ҳужайраларида учрайдиган каротин қатлами эса қизил тус берган.

Қорларнинг рангланиши эса иқлим ўзгаришига ҳам таъсир кўрсатар экан. Бундай табиий бўёқларда қуёш нури камроқ акс этиши оқибатида эриш жараёнлари тезлашади. Натижада сув ўтлари фаол кўпайиб, нуқсонли доира ҳосил бўлади.

Антарктида илмий маркази директори Евгений Дикийнинг айтишича, станция яқинида қорнинг бошқа тусда кўриниш бериши дунё эътиборини тортган. 

«Ушбу янгиликнинг тез машҳур бўлиб кетиши ортидан Кембриж университети олимлари ёз ойида Антарктиданинг қанча ҳудуди қизил қор билан қопланганини аниқлаш учун ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришни таклиф этди», — дейди у. Бу борадаги текширувлар яқин орада бошланиб қолади. Унинг натижалари эса глобал исиш оқибатида Антарктида қорлари эриш миқёсини янгидан аниқлаш имконини беради. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер