«Анорзор»нинг анорлари
Фото: Aрхив сурат
Андижон вилояти Избоскан туманидаги «Анорзор» маҳалласи бежизга бундай номланмаган. Сабаби, ҳудуддаги 475 хонадоннинг 310 таси анор етиштириш билан шуғулланади. Оила соҳиблари учун бу қўшимча даромад манбаига айланган.
— Анорчилик билан шуғулланиш ота-боболаримиздан мерос, — дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи Дилмурод Кенжаев. —Шахсан ўзим 40 йилдан буён шу иш билан машғулман. Томорқамдан ташқари яна икки гектар ерда анор етиштираман. Ҳосилни йиғиб, қиш ва баҳор мавсумларида сотувга чиқараман. Бундан ташқари кўчат тайёрлаш билан шуғулланаман. Ҳар йили ерга мингта қаламча қадаб, икки йилда сота бошлайман. Кўчатнинг ўзидан йилига ўртача 5 миллион сўм даромад оламан. Ҳосилдан эса бу йил 130 миллион сўм қўшимча маблағ топишни ният қилиб турибман.
Айни кунларда бир килограмм анорнинг нархи ички бозорда ўртача 6-6,5 минг сўмни ташкил этмоқда. Икки ойдан сўнг бу кўрсаткич икки баробарга ортади. Ҳар бир хонадон ўртача 200-250 килограммдан ҳосил йиғишини ҳисобга олсак, маҳалладошларнинг даромади чакки эмас. Анорзорлик анорчилар ўз маҳсулотини ички бозордан ташқари Россия давлатига экспорт қилмоқдалар.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг