Ангиограф ускунаси билан таъминланадиган марказлар очиқланди

15:29 28 Январь 2022 Жамият
830 0

Президент қарорига кўра, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолатларда ўткир коронар синдроми билан оғриган беморлар учун коронарография ва бирламчи стентлаш амалиётлари:

— Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида,

— Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиалларида,

— туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида ва бошқа ангиограф ускунаси мавжуд даволаш-профилактика муассасаларида Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, бир миллион нафар ва ундан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ангиограф ускунаси билан таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер