Андижонликларга байрам туҳфаси

17:24 19 Март 2025 Жамият
196 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Наврўз байрами арафасида андижонликлар учун муносиб байрам туҳфаси тайёрланди. Вилоят марказидаги 14 та манзилида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларининг ташкил этилиши аҳолига манзур бўлмоқда.

— Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасидаги нархлар бозор нархидан ўртача 30 фоизга арзонлиги билан аҳамиятли, — дейди «Бўстон» маҳалласида яшовчи Зиёдилло Аҳмадалиев. — Қолаверса, шундоққина тураржойимиз яқинида фаолият олиб боради. Ҳам пулимизни иқтисод қиляпмиз, ҳам вақтимиз тежаляпти.

Ушбу ярмаркаларда 36 турдаги маҳсулотларни сотиб олиш имкони мавжуд. Шунингдек, дошқозонда қайнаган сумалак, байрам дастурлари ҳамюртларимиз кайфиятини кўтармоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер