Андижонлик фермер даладан ўлик ҳолда топилди

15:21 25 Май 2018 Жамият
2444 0
Фото: unian.net

Андижон вилоятида фермерни ўз даласида ўлдириб кетган ҳолда топишди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, 21 май  куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги Соҳибкор МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонидан Гулистон МФЙ Олмос кўчасида яшаган  А.Х.нинг бўйин ва ўнг кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган ҳолдаги жасади топилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сохибкор МФЙда яшовчи Р.У. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер