Андижонда яна бир мегалойиҳага киришилди
Саминжон ҲУСАНОВ/“Халқ сўзи”. “Янги Андижон” шаҳарчасида яна бир йирик лойиҳага асос солинди. Бу масканда “Zhongge investmеnt” хорижий корхонаси томонидан тураржой мажмуаси ва кўнгилочар марказ қурилиши бошланди.

— Лойиҳа қиймати 250 млн. доллардан иборат, — дейди вилоят ҳокимлиги масъул ходими Муслимбек Иброҳимов. — 55 гектар майдонда 3000 та замонавий уй-жойлар, “Янги Андижон” меҳмонхонаси, жаҳон талаблари асосидаги савдо мажмуаси, брендлар учун алоҳида савдо марказлари ва хиёбон барпо этилиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи 2026 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг