Андижонда яна 8 нафар бемор буткул соғайди. Уларнинг икки нафари вояга етмаган
Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитация учун кузатилди. Соғайганлардан 4 нафар эркак, 4 нафари аёл киши. Уларнинг 1 нафари талаба, 2 нафари нафақада, 1 нафари кичик тиббиёт ходими, 2 нафари вояга етмаган, 2 нафари турли соҳа вакилларидан иборат. Соғайганлардан 3 нафари Жалақудуқ тумани ҳамда 5 нафари Андижон шаҳрида яшовчи фуқароларни ташкил қилади.

Шифохонада беморларни даволаш учун яратилган шароитлар юқорида тилга олинган кўрсаткичлар сони янада ортишига ва вилоятда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги хушхабарлар сони янада ортишига сабаб бўлмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг