Андижонда трансформатордаги қисқа туташув оқибатида 4 ёшли қизча куйиб қолди
Ижтимоий тармоқларда Андижонда трансформатор ичига кирган 4 ёшли қизчани ток ургани мазмунидаги хабар ва видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Андижон вилоят филиали муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 13 июль куни Андижон туманидаги аҳоли пунктларидан бирида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўласида 35/04 кВ кучланишли ва 1000 кВА қувватли трансформатор подстанциясида қисқа туташув содир бўлган.
Маълумотларга кўра, қизалоқнинг мушуги эшик тирқишидан ертўлага югуриб кириб, юқори кучланишда ишлаётган трансформаторнинг ичига кирган ва қисқа туташув содир бўлган. Чақнаш вақтида эшик ортидан мушукни кузатиб турган қизчанинг юзи ҳам куйган.
Қизчага зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Косон туманидаги хусусий боғчада 2,5 ёшли қизалоқ вафот этгани ҳақида хабар қилгандик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг