Андижонда танишлари орқали Канадага ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

17:39 05 Май 2025 Жамият
331 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.М. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, гўёки элчихонада ишловчи танишлари орқали Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган.

Фуқаро Х.М. ушбу ноқонуний ҳаракатлари эвазига фуқаро О.Н.дан 3 минг АҚШ доллари талаб қилади. Қонунбузар ушбу пулларни олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер