Андижонда қурилиши тугалланмаган бино ортидан ўлик чақалоқ топилди

11:18 31 Январь 2022 Жамият
1313 0

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида 17 ёшли қиз қурилиши тугалланмаган бино орқасига ўлган гўдакнинг жасадини ташлаб кетди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 январь куни соат 09:30 атрофида Иттифоқ маҳалласида янги туғилган чақалоқнинг танасида ташқи жароҳатларсиз жасади топилган.

Текширувлар давомида боланинг онаси Навоий маҳалласида яшовчи 17 ёшли қиз экани маълум бўлди. 20 январь куни соат 23:00 атрофида у ўлик чақалоқни дунёга келтирган, шундан сўнг унинг жасадини қурилиши тугалланмаган бино орқасида қолдириб кетган.

Боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер