Андижонда қудуқ қазишга тушган фуқаро ҳаво етишмай қолиши натижасида ҳушини йўқотди (+видео)

19:03 14 Апрель 2026 Жамият
143 0

Андижонда инсон ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 14 апрель куни соат тахминан 11:30 ларда Хўжаобод тумани «Янгифарғона« МФЙ «Дўстлик« кўчасидаги уйлардан бирида қудуқ қазишга тушган фуқаро 14 метр чуқурликда ҳаво етишмай қолиши натижасида қудуқда қолиб кетган.

ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган уй эгалари зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Мазкур мурожаатга асосан, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари айтилган манзилга етиб келиб, қудуқда ҳушини йўқотган фуқарони олиб чиққан ва унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер