Андижонда пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси сони яна биттага ортди

14:46 20 Декабрь 2022 Жамият
1004 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилоятида пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари сони яна биттага ортди. Шаҳрихон туманидаги "Elegant shoes and" МЧЖ томонидан ташкил этилган янги корхонада бир йилда 14 млрд. сўмлик 3 млн. жуфт оёқ кийимлари ишлаб чиқарилади.

— Ҳозирда 500 нафар кишини иш билан таъминлаганмиз ва ўндан ортиқ турда сифатли ва бежирим пойабзаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, - дейди корхона иш юритувчиси Яҳёбек Каримов. —Келгуси йилдан бошлаб яна мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган. Илк маҳсулотимизга қўшни давлатлардан буюртмалар бор. Қисқа фурсатда экспорт салоҳиятимизни 80 фоизга етказишни кўзда тутганмиз.

Андижон вилоятида чарм пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, айни пайтда 200 га яқин корхона айнан шу йўналишда фаолият юритмоқда. Улар томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 510 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, шундан 35 млн. долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер