Андижонда лифт ишлаб чиқарилади

19:49 05 Январь 2024 Жамият
479 0

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари айни пайтда Хитой давлатида бўлиб, мамлакатнинг иқтисодий фаолияти билан танишмоқда. Сафар давомида ҳамкорлик юзасидан музокаралар ҳам олиб бориляпти. Жумладан, Тянсзин шаҳридаги “Cashway Fintech Co. LTD” компанияси билан Андижон вилоятида замонавий лифт ишлаб чиқариш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

— Банкомат, лифт, эскалаторлар ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатишда мамлакатда етакчилардан бири ҳисобланган ушбу компания билан ҳамкорлик нафақат, Андижон вилояти, балки республикамиз учун ҳам манфаатлидир, — дейди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Муслимбек Иброҳимов. — Боиси, сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш соҳасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса, табиийки, лифтларга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Ушбу маҳсулотнинг вилоятимизда ишлаб чиқарилиши унинг таннархи арзонлашишига ва янги иш ўринларини яратишга сабаб бўлади.

Лойиҳани амалга ошириш учун 30 миллион доллар инвестиция киритилиши кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер