Андижонда куз ойларида 5 миллион дона кўчат экилади

19:26 11 Август 2023 Жамият
1362 0

Фото: “Халқ сўзи”

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан кузги кўчат экиш мавсумига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Бунинг учун мавжуд ўндан ортиқ кўчат етиштирувчи корхоналар фаолияти ўрганиляпти.

— Хусусан, Жалақудуқ туманидаги “GREEN WORLD LANDSHAFT” МЧЖда кўчатлар захираси ва уларнинг парвариши билан танишдик, — дейди бошқарма бошлиғи Азизбек Акбаров. — Аҳамиятли жиҳати шундаки, бу ердаги мавжуд 15 турдаги 50 мингдан ортиқ кўчатлар маҳаллий иқлим шароитига мослаштирилган. Бу эса нобудгарчиликнинг олдини олиш, турли касалликлардан ҳимояланиш имконини беради.

Айтиш жоиз, шу йилнинг баҳор фаслида вилоятда салкам 10 миллион дона кўчат экилди. Ҳозирда уларнинг парвариши алоҳида эътиборда. Кузги мавсумда эса яна 5 миллион дона кўчат ўтқазиш мўлжалланмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер