Андижонда электробуслар қатнай бошлади

15:30 12 Февраль 2024 Жамият
752 0

Хитойдан олиб келинган 2 та замонавий русумдаги электровтобус Андижон шаҳридаги энг гавжум йўлларда аҳолига хизмат кўрсата бошлади.

— Шу йилнинг 3-11 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтган музокараларда вилоятимиз делегацияси Чин юрти ишбилармонлари билан бир қатор истиқболли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришишган эди,— дейди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Муслимбек Иброҳимов. — Жумладан, King Long United Automotive Industry компанияси билан ҳамкорликда электробуслар хариб қилиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, Андижонга келтирилган ушбу электробуслар мана шу компания маҳсулотидир. Айни вақтда электробусларнинг маҳаллий шароитга мослиги ва ҳаракат хусусиятлари синовдан ўтказилмоқда.

Автобуслар 2 турдан иборат бўлиб, бири 60, иккинчиси 90 ўринли. Бир марталик қувватлаш билан 400 километргача йўл босиши мумкин. Қувватни қайта тўлдириш учун тезкор режимда 3 соат вақт кифоя қилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер