Андижонда «Equinox» ва тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ юз берди

13:23 13 Май 2025 Жамият
194 0

Фото: Андижон вилояти ЙҲХБ

Андижон шаҳрида «Equinox», тез ёрдам машинаси ва «Damas» русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берган.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча 12 май куни соат 15:10 ларда Андижон шаҳри Юсуф Отабеков, Мустақиллик ва Бобур шоҳкўчалари кесишган «Клиника» чорраҳасида юз берган. 40 ёшли Х.Г. «Equinox» русумли автомашинасида Юсуф Отабеков кўчасидан ҳаракатланиб келаётган «Wolsvagen» русумли тез ёрдам машинаси билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган «Damas» га бориб урилган.

«ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган», дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер