Андижонда дўкон эгаси ишчи қизни «самосуд» қилди

20:54 22 Июль 2025 Жамият
382 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши бошқа бир аёлга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, зўравонлик қилгани, шунингдек унинг сочини кесишга урингани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 15 декабрь куни Андижон шаҳри Ҳунарманд маҳалласида жойлашган кийим савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгаси А.П. қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи 20 ёшли С.С.ни ўзаро қарз олди берди масаласи ортидан «самосуд» қилган.

Аниқланишича, жабрланувчи ўзига бўлган тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан илгари Ички ишлар органларига ёки яқинларига хабар бермаган.

Андижон вилояти прокуратураси хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро А.П. процессуал тартибда ушланган.

«Тергов иши Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер